Жаҳон | 15:00 / 14.05.2017
12719
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореянинг янги президенти КХДР билан мулоқот шартини эълон қилди

Фото: AP

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Пхеньян ўз позициясини ўзгартирсагина бу мамлакат билан мулоқотга киришиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақида "Рёнхап" агентлиги хабар берди.

"Шимолий Корея ўз позициясини ўзгартирсагина, у билан мулоқотга киришиш мумкин", - деди президент.

9 май кунги сайловлар натижасига кўра, президент лавозимига ўтирган Мун Чжэ Ин бундан аввал Шимолий Корея билан мулоқотга киришиш зарурати ҳақида гапирган эди. Якшанба куни КХДРда ракетанинг ишга туширилиши унинг президентлик давридаги биринчи синов бўлди. 

Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 5:28да Шимолий Корея ўзининг ғарбий қирғоғидаги Пхёнан-Пукто провинцияси, Кусон уездидан ракета учирди. Ракета 30 дақиқа парвоз қилди, парвоз масофаси 800 километрни ташкил қилди. У Корея ярим ороли шарқидан 400 километр нарида Япон денгизига бориб тушган, бу тахминан Япониянинг иқтисодий зонасидан ташқарида. Япон ҳукумати маълумотларига кўра, парвоз баландлиги 2000 километрдан зиёд бўлган.

Япониялик ҳарбийлар ракета турини таҳлил қилишмоқда. Таъкидлаш жоизки, япон денгиз ва ҳаво кемаларига етказилган зиён тўғрисида ҳеч қандай хабар йўқ. АҚШ маъмуриятига кўра, ракета АҚШ чегараси яқинига, "Япониядан кўра Россияга яқинроқ ҳудудга" келиб тушган.

Мавзуга оид