08:22 / 16.05.2017
5661

Бангкок марказида портлаш юз берди

Фото:twitter.com/@fm91trafficpro

15 май куни Бангкок марказида номаълум турдаги қурилма ишга тушиши оқибатида портлаш юз берди. 

Bangkok Post нашри маълумотларига кўра, бунинг оқибатида 2 киши яраланган.

Таъкидланишича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 20:30 да Миллий театр биноси рўпарасида юз берган. 

Воқеа жойи полициячилар томондан қуршаб олинган. Айни вақтда улар воқеа тафсилотларини ва портловчи қурилма турини аниқлаш билан шуғулланишмоқда.

Top