08:05 / 17.05.2017
6543

АПЛ. «Манчестер Сити» 3-ўринга кўтарилиб олди

Англия премьер-лигасининг 34-туридан қолдирилган учрашуви доирасида «Манчестер Сити» ва «Вест Бромвич» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Габриэл Жезус Кевин де Брюйненинг чап қанотдан узатган тўпини бўш қолган дарвозага йўллаб ҳисобни очган бўлса, орадан роппа-роса 105 сония вақт ўтиб энди Габриэл Жезуснинг тўп узатишидан сўнг Кевин де Брюйне ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда эса Яя Туре Серхио Агуэро билан «девор» услубида ҳаракат қилиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Аммо 87-дақиқада Робсон-Кану ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолганига меҳмонларнинг кучи етмади.

Учрашувда мезбонлар таркибида 9 мавсум давомида тўп сурган Пабло Сабалета иккинчи бўлимда майдонга тушди ва ўзининг Манчестер мезбонлик қилган сўнгги учрашувини ўтказди. Учрашувдан сўнг аргентиналик футболчи учун махсус хайрлашув дастури уюштирилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Сити» ҳисобидаги очколар сони 75тага етди ва жамоа «Ливерпуль»ни 2 очкога ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди. «Шаҳарликлар» 5-ўринда бораётган «Арсенал»ни уч очкога ортда қолдирмоқда. Ситининг тўплар нисбати +36ни ташкил қилаётган бўлса, «Арсенал»да бу кўрсаткич +31ни ташкил қилмоқда. Сўнгги турда «Сити» «Уотфорд»га қарши учрашувда мағлубиятга учраган тақдирда ҳам «Арсенал»дан устунликни сақлаб турган тўпларни нисбатини сақлаб қолса, ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Англия премьер-лигаси
34-турнинг қолдирилган учрашуви

Манчестер Сити – Вест Бромвич 3:1 (2:0)

Голлар: Габриэл Жезус (27), де Брюйне (29), Туре (57) – Робсон-Кану (87).
Манчестер Сити: Кабальеро, Отаменди, Компани (Стоунз, 77), Коларов, де Брюйне, Фернандиньо, Сильва (Сабалета, 62), Туре (Фернандо, 81), Сане, Агуэро, Габриэл Жезус.
Вест Бромвич: Фостер, Уилсон (Макклейн, 52), Ньом, Доусон, Эванс, Флетчер, Якоб, Ливермор (Моррисон, 65), Шадли, Брант, Рондон (Робсон-Кану, 71).
Огоҳлантиришлар: Шадли (51), Доусон (52), Сане (70).

Top