Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қувадаги болалар боғчасида 4 ёшли бола вафот этди
22 май куни Фарғона вилояти Қува туманидаги 13-сонли болалар боғчасида фожиа рўй берди. Боғча тарбияланувчиларидан бири, 4 ёшли болакай бахтсиз ҳодиса қурбонига айланган.
Кун.uz нашри манбаси берган маълумотга кўра, болалар мусиқа машғулотига чиққан вақтда улардан бири қувватлантириш учун қўйилган колонкани бориб ушлаб олган ва уни ток урган. Бола воқеа жойида вафот этган.
Қува тумани тергов бўлими маълумотига кўра, ҳодиса жойига Ички ишлар бошқармаси вакиллари ҳамда прокуратура ходимлари келиб, вазиятни ўрганишган, суд-тиббий экспертиза ўтказилиб, бола электр токи уриши натижасида вафот этгани қайд қилинган.
Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 27.04.2026
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди
20:00 / 10.01.2026
Қувадаги қазишмалар чоғида милоддан олдинги даврга оид девор топилди
13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
11:20 / 14.03.2025