Спорт | 18:54 / 26.05.2017
28331
1 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров рингга қайтди

Рио-де-Жанейро Олимпиадаси чемпионларидан бири, Бразилиядан қайтганидан кейин мусобақаларда ва ОАВда кўриниш бермаган Шаҳобиддин Зоиров яна рингга чиқа бошлади. Олимпиадада 52 кг вазн тоифасида олтин медаль олган боксчи эндиликда 56 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этади.

Sports.uz нашри берган хабарга кўра, ушбу боксчи янги вазндаги имкониятларини Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтган Константин Коротков хотира турнирида синовдан ўтказди.

Финалгача ўтган беллашувларда мезбон боксчилар – Уян Иргит, Иван Блинда ва беларуслик Дмитрий Асановни катта устунлик билан енгган Зоиров олтин медаль учун россиялик Овик Оганесян билан рақобатлашди.

Ҳал қилувчи беллашувда Шаҳобиддин Зоиров рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Мавзуга оид