Бангладеш ҳукумати "Мора" циклони яқинлашаётгани туфайли мамлакатнинг шарқий қисмидан одамларни эвакуация қилмоқда. Эвакуация қилинувчилар сони 1 млн кишига етиши мумкин.
Табиий офат яқин соатларда мамлакатнинг шарқий соҳилларига ёпирилиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг жануби-шарқий қисмидаги соҳилбўйи шаҳарлари ёмон об-ҳаводан асосий зарбани қабул қилади. Бу ерда хавфлиликнинг энг юқори даражаси эълон қилинган.

















