Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда кўршапалакларнинг ҳужуми оқибатида 40 киши қутуришдан зарарланди
Бразилиянинг шимолидаги Баия штатига кўршапалаклар ёпирилди. Кўршапалакларнинг одамларга ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 40 киши "қутуриш" ташхиси билан шифохоналарга тушган.
Ҳалок бўлган киши 46 ёшли эркак бўлган, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри. У сигирни соғаётганда унга кўршапалак ҳужум қилиб, тишлаб олган. Эркак бунга эътибор қаратмаган. Бироқ икки ҳафтадан кейин у ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, бош оғриғи, кўнгил айниш ва нафас олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Эркак шифокорларга мурожаат қилганда улар унда қутуриш ташхисини қўйишган, бироқ жуда кеч бўлган. Ҳозирда қолган жабрланувчиларга шифокорлар томондан ёрдам кўрсатилмоқда.
Баия штати аҳолиси ва меҳмонларига тунги вақтда деразаларни ёпиб қўйиш, агар уйқудан турганларида ўзларида қон доғларини аниқласалар, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилиш қатъий тавсия қилинди. Чунки одам кўршапалакнинг тишлашини унинг сўлагида оғриқни босувчи ферментлар мавжудлиги сабаб сезмайди. Штат раҳбарияти кўршапалакларни йўқ қилиш бўйича шошилинч кампания ўтказмоқда ва уй ҳайвонларини эмламоқда.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026