Жаҳон | 14:50 / 04.06.2017
31558
2 дақиқада ўқилади

КХДР истаган пайтда АҚШни "кулга айлантириши" мумкинлигидан огоҳлантирди

"Hwasong-12" баллистик ракетасининг синовлари КХДРнинг истаган пайтда Қўшма Штатларнинг континентал қисмига зарба беришга қодирлигини кўрсатди. Rodong газетаси шундай баёнот билан чиқди

"Агар Вашингтон Пхеньянга нисбатан провакация қўлласа, КХДР АҚШни кулга айлантирувчи адолатли ядровий зарба билан жавоб беради", - дейилади мақолада. 

Газета АҚШнинг КХДРни Корея яримороли атрофида жойлаштирилган Америка стратегик ядровий қуроллари орқали қўрқитишга бўлган уринишларини "кулгили, қўрқоқлар акцияси" деб ҳисоблайди. 

Корея Ишчилар партияси раҳбарияти фикрини баён қилувчи Rodong Дональд Трамп маъмуриятига "халқ республикасига нисбатан ёвлар сиёсатидан воз кечиш"ни тавсия қилади. "Акс ҳолда, Пхеньяннинг АҚШга ядровий зарба бериш хавфи кундан кунга тезкор суръатларда ўсиб боради", - дея таъкидланади мақолада. 

Газета "АҚШ ақл билан иш тутмас экан, КХДР янада аниқ ва турфа хил қурол турларини ишлаб чиқаришда давом этавериши"дан огоҳлантирди. 

Мавзуга оид