Фан-техника | 14:35 / 08.06.2017
24678
1 дақиқада ўқилади

«GM Uzbekistan» сайтида «Мижозлар учун хизматлар» янги бўлими очилди

Фото: "Кун"

«GM Uzbekistan» АЖ веб-сайтида «Мижозлар учун хизматлар» янги бўлими очилди, унда нархлар, дилерлик корхоналари кесимида шартномалар тузиш учун очиқ бўлган автомобиллар рўйхати ва бошқа маълумотлар бор.

"Бўлимдаги маълумот доимий асосда янгиланиб боради: нархлар бўйича – ҳар ҳафта, сотиб олиш мумкин бўлган автомобиллар бўйича – ҳар куни", - дейилади GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозлар жадвал асосида маълумот берилган автомобиллар бўйича дилерлик корхоналарига шартнома имзолаш учун тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.
 

Мавзуга оид