Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: «ИШИД Марказий Осиёдаги вазиятни издан чиқариш режасини тузмоқда»
Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти Марказий Осиё давлатлари ва Россиядаги вазиятга аралашмоқчи бўлмоқда. Бу ҳақда Путин Қозоғистонда давом этаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари йиғилиши давомида айтиб ўтди.
«ШҲТ давлатлари ҳудудида ИШИД террочилик ташкилотининг ячейкалари мавжуд ва улар кўпайишда давом этмоқда. Бу бизда, Петербургда содир этилган терактда ҳам кўринди. Бизга маълум бўлган маълумотларга кўра, ИШИД Марказий Осиё давлатлари ва Россия жанубидаги вазиятни издан чиқариш борасида режа тузмоқда»,- дейди Путин.
Бундан аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг АҚШга ташрифи вақтида АҚШ президенти Доналд Трамп Россия томонга махсус маълумотлар жамланган папкани тақдим этган эди. АҚШ матбуоти у ерда разведка органлари томонидан тузилган ИШИД тўғрисидаги маълумотлар бўлгани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
19:32 / 01.04.2026
Швейцария Марказий Осиё учун 200 млн долларлик дастурни ишга туширди
19:21 / 30.03.2026
Тадқиқот: Марказий Осиё дарёлари музликларга боғлиқ ҳолда ўзгариш босқичида
18:40 / 27.03.2026