Иқтисодиёт | 17:03 / 10.06.2017
6717
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг энг йирик технология компаниялари акциялари бир кунда қарийб 100 млрд долларга арзонлашди

АҚШнинг бешта энг йирик технология компанияларининг бозордаги қиймати Америка фонд бозорида 9 июнь куни 97,5 млрд. долларга қисқарди. Бу ҳақда CNBC хабар берди. Натижада Nasdaq савдоларни 1,8 фоизлик камайиш билан якунлади, бу ҳафта индекс учун йил бошидан бери энг ёмонига айланди.

“Катта бешликка” Facebook, Amazon, Apple, Microsoft ва Alphabet компаниялари киради. Телеканал маълумотига кўра, Apple акциялари 4 фоизга арзонлашган. Шу билан бирга, бошқа тўрт компания акциялари қарийб 3 фоизга пасайди.

Сармоядорларга таъсир кўрсатган омиллардан бири Goldman Sachs’нинг технологик соҳага бағишланган ҳисоботи бўлди. Reuters’нинг таъкидлашича, банк таҳлилчиларининг тахминига кўра, бозордаги ўйинчилар FAAMG акцияларига сармоя киритиш билан боғлиқ хатарларга етарлича баҳо бермаётган бўлишлари мумкин.

Мавзуга оид