Спорт | 11:13 / 21.06.2017
5234
2 дақиқада ўқилади

Моуриньонинг солиқлар бўйича муаммога дуч келгани инкор этилди

Испания прокуратураси «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо билан боғлиқ суриштирув ишлари олиб бормаяпти, мураббийга бу борада сўров ҳам келиб тушмаган. Бу ҳақда португалиялик мутахассиснинг маслаҳатчисига асосланган ҳолда BBC журналисти Дэн Роан маълум қилди.

Бундан аввалроқ Испания прокуратураси 54 Моуриньо 2011-2012 йиллар давомида, «Реал»да ишлаган вақтида жами 3,3 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айблагани ҳақида хабар тарқалганди.

«Матбуотда эълон қилинган янгилик борасида Моуриньо ҳеч қандай огоҳлантириш олмади. Ҳозирда на Испания солиқ органлари ва на прокурор Моуриньо ёки унинг маслаҳатчиси билан алоқага чиққан. 

Жозе 2010 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг май ойига қадар Испанияда яшаган ҳамда 26 миллион евродан ортиқ солиқ тўлаган. Бунда солиқ ставкаси 41 фоиздан ортиқроқни ташкил қилган.

У 2015 йилда испан солиқ идоралари томонидан билдирилган таклифни қабул қилди ва шартнома тузди. Ўз навбатида Испания ҳукумати Солиқ департаменти орқали Моуриньо барча мажбуриятларни бажаргани ҳақида гувоҳнома берган», – дейилган Моуриньонинг маслаҳатчиси баёнотида.

Мавзуга оид