Жамият | 13:23 / 22.06.2017
6849
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқда 22 ёшли йигит “Дамас” автомашинасини ҳайдаб қочди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи ёш йигит, эндигина 22 ёшга кирган М.У ўзганинг автотранспортини олиб қочишга қўл уради. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, у 1990 йилда туғилган хусусий тадбиркор А.С бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Аммо у узоққа бора олмади ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. 

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Олмалиқ шаҳар Примқулов кўчаси 11”В”-уй олдидан техник соз ҳолда топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид