Шунингдек, бозор атрофида бир нечта ўт ўчириш машиналари ва тез ёрдам машинаси кўзга ташланган.

ФВВнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 30 август куни соат 05:18 да Олмалиқ шаҳар «Ҳамза» МФЙ, ҳудудида жойлашган «Ойдин деҳқон бозори» да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

«Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:12 да ўчирилган», дейилади хабарда.

Вазирлик, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.