Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Сурияга ҳарбийларни юбориш бўйича расмий таклиф олмаган
Қирғизистон ҳукумати Сурия ҳудудига ҳарбий хизматчиларини юбориш бўйича ҳозирча ҳеч қандай таклиф олмаган. Бу ҳақда ТАСС республика хавфсизлик Кенгаши котиби Темир Жумақодировга асосан хабар берди.
"Расмий таклифлар келиб тушмади", - деди у. Жумақодировнинг сўзларига кўра, ушбу масала аввал “Коллектив хавфсизлик битими ташкилоти майдончасида кўтарилган”. “Гап ташкилотнинг тинчликпарвар контингенти ҳақида борган, у Суриядаги жанговар ҳаракатлардан холи ҳудудларга юборилиши мумкин эди”, - дея таъкидлаб ўтди у.
Аввалроқ Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин Россия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан холи нуқталарга Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳарбийларни жўнатиш таклифини илгари сургани ҳақида гапиргани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026