Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Эрдўғаннинг АҚШда муштлашиб кетган қўриқчилари G20 саммитига келишига қарши
Фото: РИА "Новости"
Германия ҳукумати 7-8 июль кунлари Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитига Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Вашингтонда намойишчилар билан муштлашиб кетган қўриқчилари келишига қарши. Welt газетаси шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ҳукумат вакиллари бундестагнинг ёпиқ мажлисида парламентарийларга шу ҳақида маълум қилишган.
Германия махсус хизматлари шунингдек Эрдўғаннинг ташрифи унинг тарафдорлари ва қарши томон, шу жумладан турк диаспораси ва курдлар ўртасида тўқнашув келиб чиқишидан хавфсирамоқда. Таъкидланишича, Германия ҳудудида Курдистон Ишчилар партиясининг 14 мингча тарафдори бўлиб, улардан 600 нафари Гамбургда яшайди.
Гап шундаки, Туркия президентининг АҚШга ташрифи давомида мамлакатнинг Вашингтондаги қароргоҳи олдида унинг қўриқчилари ва намойиш иштирокчилари муштлашиб кетишган.
Мавзуга оид
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:38 / 06.05.2026