Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арканзасда 32 йил аввал қамоқдан қочиб кетган жиноятчи ушланди
АҚШнинг Арканзас штатида 32 йил аввал қамоқдан қочиб кетган маҳбус ушланди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
Стивен Дишман исмли бу қочоқ штатнинг шимолидаги Спрингдейлда қўлга олинди. У ўғирлик учун 7 йиллик қамоқ жазони ўтаётган Линкольн округи қамоғидан 1985 йил май ойида қочишга муваффақ бўлган. Телеканалнинг таъкидлашича, Дишман унга чиқарилган жазо ҳукми кучга киргандан 3 йил ўтиб, яъни 1987 йилда шартли-муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлганди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Дишманнинг қаерда эканлигини қандай билишгани тафсилотлари ошкор этилмаган. Қочоқ жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун қамоққа олинади. Прокуратура шунингдек Дишманга қочгани учун жазо муддати оширилиши керак-керакмаслиги борасида қарор чиқаради.
Мавзуга оид
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
18:10 / 24.02.2026
Жазо муддатини ўтаган ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси йўлга қўйилади
10:40 / 21.01.2026
Туркияда қамоқдаги ўзбеклар билан консуллик суҳбати ўтказилди
09:57 / 14.01.2026