Бу вилоят 17 июндан 23 июнгача қазиб олинувчи ёнилғи энергиясидан воз кечди. Бу вилоятда 5,8 млн киши яшайди. ГЭС зарур энергиянинг 72,3 фоизини таъминлаган бўлса, қолган энергия қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига қопланди. Бу эса 535 минг тонна кўмирни ёқиш билан баробардир. Ушбу тажриба электр тармоқларга жавоб берувчи давлат корпорацияси томондан ташкиллаштирилган. Унга тайёргарлик бир неча ой давомида олиб борилган. Хитойлик энергетиклар бу натижалар билан жуда фахрланмоқдалар, чунки мамлакатдаги жиддий ўзгаришларга биринчи қадам бўлди.

Аввалроқ бундай тажрибалар бошқа давлатларда ўтказилган. Мисол учун, ўтган йил Шотландия бир кун давомида фақатгина шамол энергиясидан фойдаланилган. Шамол генераторларидан олинувчи 39 454 МВт энергия мамлакатнинг ҳар кунги энергия истеъмолини 106 фоизга таъминлашга етди. Бироқ бунга кучли шамолли об-ҳаво шароити эвазига эришилган, кўплаб саноат корхоналари томондан эса электр энергияни истеъмол қилиш камайтирилган. Шотландия соҳиллари яқинида Эгг ороли мавжуд бўлиб, унинг аҳолиси қуёш, сув ва шамолдан олинувчи энергия ҳисобигагина яшайди. Аҳолидан ҳеч ким электр энергия учун ҳақ тўламайди, энергетик компания эса оролликларнинг ўзи томондан яратилган.