Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:27 / 30.06.2017
4976
1 дақиқада ўқилади
АҚШ авиакомпаниялар учун янги хавфсизлик йўриқномаларини эълон қилишдан бош тортмоқда
Фото: AP
АҚШ авиакомпаниялар учун хавфсизлик чоралари йўриқномаси кучайтирилгани борасида маълумотларни эълон қилмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ ички хавфсизлик вазирлигига асосан хабар берди.
«Биз авиакомпанияларга берилган батафсил йўриқномаларни маълум қилмаймиз», - дея таъкидлаб ўтишган маҳкамада.
Аввалроқ АҚШ ташқи парвозларга мўлжалланган хавфсизлик чоралари кучайтирилишига риоя этишдан бош тортган авиакомпанияларни ўз ҳудудига киритмаслик ниятида экани ҳақида хабар тарқалди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш