Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ёмғирлар туфайли 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди
Хитой жануби-шарқидаги Хунань вилоятида кучли ёмғирлар туфайли камида 83 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга асосан хабар берган.
Таъкидланишича, 28 киши кўчкилар тагида қолган, 13 инсонни кучли сув тошқинлари оқими олиб кетган, 22 киши бинолар қулаши туфайли ҳаётдан кўз юмган, тўрт нафари чўкиб кетган, яна 16 нафари турли сабабларга кўра ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
Қутқарув амалиётларига ҳарбийлар, полиция ва қутқариш хизматларининг 52 мингдан ортиқ ходими жалб этилган.
Мавзуга оид
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026