Жамият | 10:47 / 10.07.2017
9388
2 дақиқада ўқилади

Қисқа метражли фильмлар лойиҳалари учун ўтказилган танлов ғолиби аниқланди

Кинематографияни ривожлантириш маркази ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, 2017 йил 1 июнь куни барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар учун қисқа метражли фильмлар лойиҳалари учун танлов эълон қилган эди. 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган кўплаб ёш ижодкорларнинг лойиҳалари 2017 йилнинг 1 июлига қадар қабул қилинди ва улар орасидан саралаб олинган энг яхши тўққиз нафар талабгорнинг лойиҳаси 7 июль куни Кинематографияни ривожлантириш марказида ўтказилган танловда кўриб чиқилди. 

Танловда иштирок этган ёш ижодкор Гулнора Иванованинг “Фонтан” номли қисқа метражли фильм лойиҳаси танлов комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ғолиб, деб топилди ва унга махсус диплом тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга, Мухаммадхон Юсуповнинг “Кино” номли қисқа метражли фильм лойиҳаси комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланди.   

Кинематографияни ривожлантириш маркази танловда ғолиб чиққан Г.Ивановага “Фонтан” номли қисқа метражли фильм лойиҳаси асосида фильм ишлаб чиқариш ишларига ҳар томонлама кўмаклашиш билан бирга яратилган фильмни маҳаллий ва халқаро кинофестивалларга тавсия этишни ўз зиммасига олган. Шунингдек, Марказ танловда иштирок этган бошқа ёш истеъдотлар билан келгусида янги лойиҳалар устида ишлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди. 

Мавзуга оид