Бухорода 6 ой давомида 38 нафар вояга етмаган шахс жиноят содир этди
2017 йилнинг 6 ойида Бухоро вилоятида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 фоизга, яъни 8 тага (29-37) кўпайган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни турлари бўйича тавсифлаганда, 1 та оғир тан жароҳати етказиш, 2 та талончилик, 3 та безорилик ва 31 та ўғрилик жиноятлари қайд қилинган бўлиб, мазкур жиноят турларининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошганлиги кузатилди.
Жиноятларни содир этишда иштирок этган вояга етмаганлар сони ҳам вилоятда 9 нафарга кўпайиб, 38 нафарни ташкил қилган, булар 11 нафар мактаб, 26 нафар касб-ҳунар коллеж ўқувчиларидир. Ачинарлиси, 4 нафар қиз болалар томонидан ҳам жиноят содир қилинганлиги кузатилган.
Жиноят содир қилган 5 нафар вояга етмаганларнинг ота-онаси ажрашганлиги ёки улардан бири вафот этганлиги сабабли ёлғиз она ёхуд ёлғиз ота қарамоғида тарбияланаётганлардир. Шунингдек, 4 нафари ота-онаси узоқ муддатга кетганлиги ёки ажрашиб бошқа оила қурганлиги туфайли қариндошлари қармоғида бўлган ўсмирларни ташкил қилган. 2 нафари меҳрибонлик уйида тарбияланиб, ҳозирги вақтда Бухоро нефть ва газ коллежида таҳсил олиб, шу коллеж ётоқхонасида яшаётган чин етимлар томонидан ҳам ўзлари яшаётган ётоқхонада телефон ўғрилиги жиноятини содир қилганлар.
Ўз навбатида, бошқа вилоятлардан келиб, қаровсиз ва назоратсиз юрган вояга етмаганларни ўз вақтида аниқланмаётганлиги оқибатида, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи, Сирдарё тиббиёт коллежи ўқувчиси,
2000 йилда туғилган Фаррух Абдурахмонов ота-онаси билан ўзаро келишмасдан, уйидан ўзбошимчалик Бухоро вилоятига қочиб келиб, Ғиждувон туманида ижарада яшаб, пули қолмаганлиги учун Бухоро шаҳар ҳудудида фуқароларга тегишли савдо дўконларидан 2 та ўғрилик жиноятларини содир қилган.
Жиноятларда иштирок этган 4 нафар вояга етмаганнинг ота-оналаридан бири фарзандини она ёки ота тарбиясида қолдириб, ўзи ишлаш мақсадида яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган. Бундан ташқари, 6 нафари иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган оилаларда тарбияланётган ўсмирларни ташкил этган.
Жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича таҳлил қилинганда, 4 таси (безорилик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари) ўзаро келишмовчилик туфайли, 1 таси танишидан пулларини қайтариб олиб билмаганлиги сабабли, 32 таси тенгқурларидан кам бўлмаслик, замонавий техника буюмларига эгалик қилиш, оиласидаги муҳтожлик ва текин бойлик орттириш мақсадида содир этилганлиги аниқланди.
Таълим муассасаларидан асосан Бухоро автомобиль ва йўллар, Бухоро иқтисодиёт ва банк, Бухоро нефть ва газ, Бухоро тиббиёт, Вобкент агросаноат, Қоракўл саноат ва транспорт ҳамда Вобкент қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежларидан 2-3 нафардан вояга етмаганлар жиноят кўчасига кирганликлари қайд қилинган.
Мавзуга оид
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
15:04 / 03.11.2024