Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер, Киев шаҳрида Украина-ЕИ саммити якунлари бўйича ташкил этилган брифингда чиқиш қилар экан, очқаб қолгани туфайли унга кўп саволлар бермасликни сўради.
«Битта савол, сабаби очқаб қолдим», - дея Юнкернинг сўзларини келтиради «Украинские Новости».
Эслатиб ўтамиз, Киев шаҳрида Украина-ЕИ 19-саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Украина президенти Пётр Порошенко,Европа кенгаши ва Европа комиссияси раҳбарлари Дональд Туск ҳамда Жан-Клод Юнкер қатнашмоқда.
Порошенко Украина-ЕИ саммити давомида кейинги йиғилишларни Донецк ва Ялтада ўтказиш ҳам ҳақида гапирди.











