Жаҳон | 09:04 / 13.07.2017
6917
1 дақиқада ўқилади

Трампга импичмент эълон қилиш таклифи сиёсий ўйин экани айтилди

Фото: AP

Оқ уй расмий вакили Сара Сандерснинг маълум қилишича, демократларнинг президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича таклифи “сиёсий ўйин” ҳисобланади, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Ўйлашимча, бу кулгули ва сиёсий ўйин ҳисобланади”, - деди у брифинг давомида.

АҚШ Демократик партиясининг конгрессдаги вакиллари Брэд Шерман ва Эл Грин президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича ташаббус билан чиқишган. Улар Америка раҳбарини 2016 йилги президентлик сайловларига “Россия аралашуви” ҳолатини суриштирувдан ўтказиш жараёнига халақит беришда айблашмоқда. Конгрессменларнинг айтишича, “бутун жаҳон Оқ уй раҳбарининг нопрофессионаллигидан ларзага келган”.

Мавзуга оид