Жамият | 15:25 / 13.07.2017
5205
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонда ярим йил ичида кўчмас мулк бозорига қарийб 300 млрд доллар сармоя киритилди

2017 йилнинг биринчи ярмида жаҳон кўчмас мулк бозоридаги инвестиция келишувларининг глобал ҳажми 289 млрд долларга етди. Бу 2016 йилнинг январь-июнь ойларидаги кўрсаткич билан баробар, дейилади JLL консалтинг компанияси хабарида.

«Сармоядорлар фаоллиги глобал сиёсий ноаниқликка қарамай, анча юқори даражада сақланиб турибди», - дея изоҳ беришган экспертлар. Маълумотларга кўра, Осиёда энг кўп сармоялар Хитойга йўналтирилган: иккинчи чорак давомида маҳаллий кўчмас мулк бозорига инвестициялар ҳажми 8,1 млрд долларга етди. Европада эса Германия етакчилик қилмоқда, биринчи ярим йилликда ўсиш 38 фоизни ташкил этди.

Шимолий ва Жанубий Америка биринчи ярим йиллик якунларига кўра, салбий кўрсаткични қайд этган ягона минтақага айланди. Бу ерда иккинчи чоракдаги сармоялар ҳажми 64 млрд долларни ташкил этди, натижада ярим йиллик натижаси 2016 йил кўрсаткичдан олти фоизга камроқ бўлди.

Мавзуга оид