Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда тўнтаришга уринишнинг бир йиллиги олдидан 7 минг киши ишдан бўшатилди
Туркия ҳукумати ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг киритилган фавқулодда ҳолат режими доирасида куч тузилмалари ва давлат идораларининг 7 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда Интерфакс маҳаллий ОАВга асосан хабар бермоқда.
Ишдан бўшатилганлар орасида – полиция ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва давлат идоралари вакиллари бор. Таъкидланишича, хизматдан 2,3 мингдан ортиқ полициячи четлатилган.
Қарор Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишнинг бир йиллиги арафасида эълон қилинди.
Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш 2016 йилнинг 16 июль кечасига ўтар кечаси рўй берди, бироқ исёнчиларнинг режалари муваффақиятсизлик билан якун топди. Анқара исённи ташкиллаштиришда АҚШда истиқомат қилувчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айбламоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026