Жаҳон | 17:03 / 28.07.2017
5297
1 дақиқада ўқилади

Қатар БМТни Форс инқирозини ҳал этишда ёрдам беришга чақирди

Фото: The Seattle Times

Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдурроҳман Ат Таний Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишда ёрдам беришга чақирди. У "араб мамлакатлари тўртлиги"ни — Дохани қамал қилиш ташаббускори сифатида халқаро ҳуқуқни бузишда айблади. Бу ҳақда "Ал-Жазира" телеканали хабар қилмоқда.

Вазирнинг фикрича, Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ўжарлик намойиш қилиб, инқирозга барҳам бериш борасида қадам ташламаяпти. 

"Хавфсизлик кенгаши, Бош Ассамблея ва БМТнинг барча механизмлари бунда рол ўйнаши керак", — деган вазир БМТ бош котиби Антониу Гутерреш билан вазиятни муҳокама қилганидан сўнг. 

Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лю Цзеи, ўз навбатида, Хавфсизлик кенгаши расмий сўров бўлса, ушбу масалани ўрганиб чиқишини билдирди. 

Мавзуга оид