Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Неймар «Барселона» машғулоти вақтида асабларини жиловлай олмади
«Барселона»нинг охирги машғулоти вақтида жамоа ҳужумчиси Неймар ва жамоанинг янги ҳимоячиси Нелсон Семеду ўртасида зиддият юзага келди. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.
Бразилиялик ҳужумчи вазиятлардан бирида Семедунинг оёғига ташланган ва ўзини жуда ёмон тутган. У бундан норозилик билдирган португалиялик футболчига муштлари билан ташланган, аммо жамоадошлари ўртага тушган. Маскерано Неймарни тинчлантиришга ҳаракат қилган ва уни олиб кетган.
Ушбу воқеа Неймарнинг каталонияликлар клубини тарк этиши ҳақидаги хабарларни ҳақиқатга яқинлаштирди.
Айни вақтда «ПСЖ» Неймарга жиддий таклиф билан чиқмоқда. ОАВ парижликлар бу футболчи билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
16:40 / 06.07.2026
Неймар Бразилия миллий жамоаси билан хайрлашди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
20:37 / 16.05.2026