Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом динининг муқаддас жойларига эронлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи йўл олди
2015 йилда Мино водийсидаги фожиадан кейин Эрон зиёратчиларни Саудия Арабистонига юбормаган эди.
Мино водийсида юз берган тиқилинчдан сўнг биринчи марта Эрондан зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Саудия Арабистонига жўнади, деб маълум қилди Эроннинг ҳажни ташкиллаштириш масалалари бўйича вакили Фарзане Шарафбафий.
Унинг айтишича, зиёратчилар Эроннинг жанубидаги Бендер-Аббос аэропортидан Мадинага учиб кетишган.
Ўз навбатида Эроннинг диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий зиёратчилар хавфсизлиги таъминланганининг муҳимлигига ишора қилган.
“Зиёратчилар хавфсизлиги катта аҳамиятга эга. Биз 2015 йилда юз берган фожиани эсдан чиқармаймиз», деб айтган Ҳаменеий Ҳажни ташкиллаштириш масалалари бошқармаси вакилларига.
Қурбон ҳайитнинг биринчи куни Мино водийсида юз берган тиқилинчда кўплаб эронлик ҳожилар ҳалок бўлишган. Бу воқеа Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги кескинликка сабаб бўлган. Ўтган йил Эрон Саудия Арабистонига ҳаж зиёратчиларини юбормаган. Теҳроннинг маълум қилишича, Минодаги фожиа 465 кишининг умрини олиб кетган.
Жорий йилда ҳажга 86500 нафар эронлик бориши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026