Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Марказий банки даромади 6 ой ичида 17 баробарга тушиб кетди
Швейцария Миллий банки (Banque nationale Suisse) даромади 2017 йилнинг олти ойида 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Ўтган йили бу рақам 22 млрд долларга тенг бўлган. Бу ҳақда Швейцария молиявий ташкилоти сайтида хабар қилинди.
«BNS натижалари олтин, валюта, капитал бозорларидаги ўзгаришларга боғлиқ. Айнан шунинг учун кучли флуктуациялар қоиданинг бир қисми бўлиб, ҳозирги кўрсаткичларга асосан қандайдир хулосалар қилиш жуда мушкул», - дея аниқлик киритишган Швейцария Марказий банкидан.
Кўрсатилган даврда валюталар курсининг ўзгариши ҳисобидан кўрилган зарар 12,2 млрд долларни ташкил этди.
Бу даврда банклар активлари 4 фоизга ўсиб, 799 млрд долларга тенг бўлди, улардан олтин захиралари – 4 фоизга ошган (747 млрд доллар).
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026