Жаҳон | 08:09 / 01.08.2017
6210
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Террорчилар Сидней-Абу-Даби рейсида терактни амалга оширишмоқчи бўлган

Австралияда қўлга олинган жангарилар Etihad Airways авиакомпаниясининг Сидней-Абу-Даби йўналишидаги рейсни амалга оширувчи самолётида теракт уюштиришни режалаштиришган. Бу ҳақда Daily Telegraph хабар бермоқда.

Хабарга кўра, самолёт бортида 500 га яқин йўловчилар, шунингдек, экипаж аъзолари бўлиши мумкин эди.

Газета маълумотларига кўра, жангарилар терактни амалга ошириш учун “газли моддадан” фойдаланишни режалаштиришган.

Разведкадаги манбаларнинг сўзига кўра, тўрт нафар қўлга олинган шахс хорижда тайёргарликдан ўтгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаган, бироқ улар Сурия ва Ироқдаги экстремистик гуруҳлар билан алоқада бўлишган.

Аввалроқ Австралияда самолётда тайёрланаётган терактнинг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Мавзуга оид