Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: Обама АҚШ президенти лавозимига Массачусетснинг собиқ губернаторини илгари сурмоқда
Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг яқин атрофидагилар Массачусетснинг собиқ губернатори Девал Патрикни 2020 йилги сайловларда АҚШ президенти лавозимига номзод сифатида илгари сурмоқдалар. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
60 ёшли Патрик 2007 йилда Массачусетс штатига бош бўлган илк афроамерикалик бўлган. Айни вақтда у Bain Capital молия фирмасида ишлайди.
Нашр маълумотларига кўра, Обама сайловолди штабининг собиқ стратеги Дэвид Аксельрод Патрик билан бу мавзуда бир неча маротаба гаплашган.
Патрик афроамерикалик бўлгани сабабли унинг кампанияси Айова, Нью-Гэмпшир ва айниқса Жанубий Каролинада яхши қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Обаманинг ўзи ҳам юзма-юз суҳбатларда Патрикка ўз номзодини Демократлар партиясидан президентлик сайловларига қўйиш ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилган.
Шунингдек, Обаманинг собиқ маслаҳатчиси ва дўсти Валери Жарретт сайловларга Патрик номзоди қўйилишини жуда ҳам исташини айтган.
Мавзуга оид
16:29 / 30.11.2024
АҚШда 30 йил ноҳақ қамалган эркакка 13 млн доллар компенсация белгиланди. Аммо у пулнинг ҳаммасини олмайди
08:21 / 19.08.2020
Жо Байден АҚШ президенти сайловларига расман номзод этиб тасдиқланди
07:59 / 07.05.2020
Трамп Эронга куч қўллашини тақиқловчи резолюцияга тақиқлов қўйди
23:14 / 21.03.2019