Жаҳон | 10:28 / 05.08.2017
4728
1 дақиқада ўқилади
АҚШ БМТни Париж келишувидан чиқиши ҳақида расман хабардор этди
АҚШ Давлат департаменти БМТни мамлакат Париж иқлим келишувидан чиқиш ниятида экани ҳақида расман хабардор этди. Бу ҳақда идора сайтида маълумот берилди.
Бироқ, АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Париж иқлим келишувига кейинчалик қайтиши мумкинлигини маълум қилганди.
«1 июнь куни президент маълум қилганидек, у Париж келишувига қайтиши мумкин. Бу АҚШ ўз бизнеси, ишчилари, халқи ва солиқ тўловчилари учун қулай бўлган шароитларни кўрса, рўй беради», - дейилади Давлат департаменти хабарида.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, АҚШ иқлим ўзгариши муаммосига алоқадор бўлган халқаро анжуманлар ва муҳокамаларда бундан кейин ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
15:30 / 26.10.2024
БМТ: уруш Ғазонинг ривожланишини 70 йил орқага сурди
13:50 / 26.10.2024