Жаҳон | 16:35 / 08.08.2017
7247
2 дақиқада ўқилади

Эрон президенти аёл сиёсатчини вазир этиб тайинлай олмади

Эрон Ислом Республикасида янги президентлик муддатига сайланган Ҳасан Руҳоний бугун, 8 август куни мамлакат парламентига янгиланган Вазирлар Маҳкамаси таркибини тақдим этди. Унинг дастлабки бошқарув даврида АҚШ билан муносабатлар анча яхшиланган эди: Эронга нисбатан қўйилган иқтисодий санкцияларнинг бир қисми бекор қилинди, ядро энергиясини бойитиш дастури сақланиб қолди.

Келгуси даврда ҳам Руҳоний вазирлар қаторида Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва нефть вазири Бижан Занганиҳлар билан бирга ишлашини билдирди. Янги даврда иш бошлаган Эрон давлати раҳбари АҚШнинг унга нисбатан ташқи сиёсатида ўзгаришлар юз беришидан хавотирда ҳамда президент Трамп сайловолди давридаги ваъдасини бажара олмаса, сиёсий "суиқасд"га йўл қўйган бўлишини таъкидлаган. Бу мурожаат президент Дональд Трамп томонидан имзоланган Эронга нисбатан янги санкцияларнинг эълон қилинишидан сўнг, Руҳоний томонидан айтилган.

Разведка мудофаа вазирлиги Маҳмуд Алавий бошқарувида қолди, генерал Амир Ҳотамий эса янги тайинланган Мудофаа вазири сифатида эълон қилинди. Тажрибали сиёсий арбоб Исъҳоқ Жаҳонгирий мамлакат вице-президенти этиб тайинланди. Ҳасан Руҳонийдан аввалги бошқарув даврида Эрон Ислом Республикасини бошқарган Маҳмуд Аҳмадинажот даврида сиёсатчи аёл киши вазир этиб тайинланган эди. Гарчи сайловолди тарғибот даврида “гендер сезувчанлиги” барқарор ҳолатга келтиришини айтиб ўтган бўлса ҳам, амалдаги президент Ҳасан Руҳоний бундай қилмади.

Эрон президенти аёл сиёсатчини вазир этиб тайинлай оладими?

Мавзуга оид