Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
Нью-Йоркнинг Манхэттенидаги хиёбонда АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди. У ўтирган ҳолда кабутарларни твитлар билан боқаётгани тасвирланган, деб хабар бермоқда Newsweek.
Таъкидланишича, ҳайкал лой ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган. Унинг муаллифи - Алекс Гардега.
Унинг сўзларига кўра, ҳайкал Америка президентини на қўллаб-қувватлаш ва на қоралашни мақсад қилган.

«Мени шунчаки унинг твитлари кучи ҳайратга солади. Бу деярли санъат, бу кишиларнинг ақлини ўғрилайди», - дея маълум қилди Гардега.
Аввалроқ Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
12:21 / 01.01.2026