Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва қизи Иванка Трамп бир неча марта россиялик миллиардер Роман Абрамович ҳамда унинг собиқ рафиқаси Дарья Жукова билан учрашган. Оқ уйдаги манбасига асосланиб Bloomberg агентлиги берган хабарга кўра, ҳозирча бу алоқалар Трампнинг сайловолди штабининг Россия билан алоқалари бўйича текширув ўтказаётган мутахассислар эътиборини тортмаган.
Агентлик Абрамовични «Россиядан ташқарида яшаб фаолият кўрсатадиган олигархлар орасида Владимир Путинга энг яқини» сифатида таърифлайди.
Бу маълумот америкалик амалдорлар махфий ҳужжатларга кириш имконига эга бўлиш учун тўлдирадиган SF-86 формаси орқали олинган. Унда Кушнер 2014 йили рафиқаси билан Россияга боргани ва Абрамович ҳамда Жукова билан учрашгани акс этган. Қайд этилишича, бу танишув Яҳудийлар маданият марказидаги кечки овқат маҳали рўй берган. Кушнер Жукованинг санъат марказини молиялаштирган.
Кушнер ва Абрамович жами 3 ёки 4 марта учрашишган, уларнинг учрашувларида учинчи шахс ҳам бўлгани аниқ эмас. Агентликнинг билдиришича, бу алоқалар Москванинг АҚШдаги президентлик сайловларига таъсир кўрсатганига ҳозирча далил йўқ.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида америкаликлар махсус хизматлари Россия АҚШдаги президентлик сайловларига аралашгани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилганди. Москва барча айбловларни инкор этиб келмоқда. Россия президенти Владимир Путин бундай киберҳужумлар Россия манфаатларини ифодаламаслигини таъкидлайди.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
18:08 / 01.06.2026
Трамп жамоаси Украина бўйича музокаралардан «чарчади» – ОАВ
07:47 / 01.06.2026