Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда Барселонага яна бир ҳужум уюштириш учун тайёрлаб қўйилган 120 та газ баллони топилди
Испаниялик полициячилар Альканар шаҳридаги уйлардан бирида тахминан 120 та газ баллонларини топди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимларининг тахминича, террорчилар Барселонада яна бир ҳужум уюштириш учун портловчи қурилмани тайёрлашмоқчи бўлган. Бу ҳақда AFP полицияга асосан хабар қилмоқда.
— Шу аниқ бўлмоқдаки, Альканардаги уй улар Барселонада яна битта ёки бир неча ҳужумни амалга ошириш учун портловчи қурилмани тайёрлаган жой бўлган, — дея Каталония полицияси бошлиғи Хосеп Луис Траперонинг сўзларини келтиради нашр.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Каталонияда қатор терактлар юз берди. Ҳужумлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
16:46 / 24.05.2026