Жаҳон | 09:04 / 23.08.2017
3728
1 дақиқада ўқилади

Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалалик муҳожир озод қилинди

Фото: Flickr

Мексика жанубида махсус хизматлар тутқунликда ушлаб турилган 37 нафар гватемалаликни озод қилдилар. Жиноятчилар уларни Чьяпас штатининг Тустла-Гутьеррес шаҳридаги уйлардан бирида ушлаб туришган.

“Одам савдогарлари хорижликларни эркинликдан маҳрум қилиб, кейинчалик улар учун гаров пули талаб қилиш мақсадида уларнинг Марказий Осиё ва АҚШда яшовчи яқинлари ҳақида маълумот беришга мажбур қилишган”, деб айтилган бош прокуратура хабарида.

Жабрланувчилар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган. Уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Маълум қилинишича, жиноятга алоқадор бўлган икки киши ҳибсга олинган.

Мавзуга оид