Порахўр ўқитувчи қўлга олинди
Инсоннинг ҳаётда муносиб ўрин топишида, комил инсон сифатида шаклланишида муаллимларнинг ўрни ниҳоятда муҳим. Гулдиёр Бобомуродова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ана шундай ҳурматга сазовор устоз эди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Бухоро муҳандислик технология институти хорижий тиллар кафедраси инглиз тили фани ўқитувчиси Гулдиёр Бобомуродова қинғир ишга қўл уриб, обрў-эътиборидан айрилди. У муҳандислик ва техника факультети иккинчи босқич талабалари Музроб Абдуллаев ҳамда Дилмурод Исломовларни “тўр”ига илинтирди.
- Имтиҳонга кириш учун етарли балл тўплай олмагансизлар. Сессия вақти ҳам ўтиб кетаяпти. Хўп десаларинг...
- Ахир, дарсларга кирган эдик-ку.., - Музроб домласининг нимадандир “умидвор” бўлаётганини пайқаса-да, сир бой бермай, эътироз билдирган бўлди.
- Хўп бўлади, домлажон.., - деди Дилмурод ишнинг битишини ўйлаб.
- Бўлмаса, мустақил иш ва маъруза дафтарлар учун 40 минг сўмдан...
“Лом-лим” демасдан 80 минг сўм чиқариб берган талабалар эса “ишлари битганидан” хурсанд бўлишди.
Орадан бир ҳафтача вақт ўтгач, Гулдиёр Бобомуродова яна талабаларга юзланди. Бу сафар “бошқа бир фандан баҳоларингни қўйдириб бераман”, дея фирибгарлик қилиб, улардан 60 минг сўмдан 120 минг сўм пулларни олди. Бироқ бу пуллар унга насиб қилмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Г.Бобомуродованинг қилмишлари фош этилди. У бу ишининг оқибати пушаймонлик ва надомат эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган эди. Суд томонидан унга тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
15:04 / 03.11.2024