Алмазбек Атамбоев: Балким, менинг дўстим президент бўлар
Қирғиз республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Ўш вилоятига ташрифи чоғида кимнинг навбатдаги давлат раҳбари бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Мен ҳам ўзим ишонадиган дўстим президент бўлади, деб ўйлайман», — деган Қирғизистон раҳбарии Алмазбек Атамбоев вилоятнинг Ўзган тумани Интимоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашувида.
Унинг сўзларига кўра, ҳукуматга умидбахш ёш кадрлар келган. «Ўзим тарбиялаган ёш йигит бош вазир бўлди. Ҳукуматга ёш кадрлар келди ва мен ишонаманки, улар мен бошлаган йўлдан давом этишади», — деган Алмазбек Атамбоев.
Унинг қайд этишича, президент лавозимини тарк этганидан сўнг, давлат лавозимини эгалламайди, аммо бошлаган ишини кузатади.
“Мен давлат лавозимини эгаллашим мумкинлиги ҳақида асоссиз ташвишланганлар енгил нафас олишлари мумкин”, - деган Алмазбек Атамбоев.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрелида Заргар ва Жалпоқтош овулларида кўчкилар рўй берган, бунинг натижасида 24 кишининг ёстиғи қуриган, юзлаб одамлар уйларини тарк этган эди. Президент девони ахборот сиёсати бўлимига кўра, Ўзган туманида 1039 оила жабрланган деб топилган. Уларга Кизил Октябрь, Кароол ва Тўрткўл овулларининг Интимоқ участкасида 587 та ер участкаси ажратилган. Ана Қизилда яна 118 ер ажратилган. Бу ерларда 3 та мактаб, болалар боғчаси ва бошқа иншоотлар барпо этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:03 / 25.10.2024
Қирғизистон байроқ ортидан мадҳияни ҳам ўзгартиради
23:10 / 24.10.2024
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
11:38 / 22.10.2024
Қирғизистон ўқитувчиларининг ўртача ойлиги салкам 4 млн сўмни ташкил этади
21:08 / 16.10.2024