09:28 / 28.08.2017
6655

Темир сейфдан тилла буюмларни ўмарган шахс ушланди

Иллюстратив фото

15 июнь куни Юқоричирчиқ тумани ИИБга ушбу туманда яшовчи, вақтинча ишсиз Т.О. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.

Ушбу шахснинг аризасида маълум қилишича, жорий йилнинг 15 июнь куни соат 08.00 дан 12.00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девор ошиб ўтиш йўли билан кириб, уйидаги темир сейфини калит танлаш йўли билан очиб, сейфда бўлган нархи 3.000.000 сўмлик 4 дона аёллар тила узуги, бир жуфт аёллар тилла зираги ва 2.350.000 сўм пулларини ўғирлаган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Юқоричирчиқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Т.О. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Top