Кореялик мухлислар Жанубий Корея Жаҳон чемпионатига чиқишига шубҳа қилишмаяпти
ФИФА рейтингида 49-поғонани банд қилиб турган Жанубий Корея терма жамоаси ўзбекистонлик футболчиларга қарши ўйиндан аввал яхши кайфиятда эканини билдириб ўтган. Жамоа мухлисларининг ҳар 10дан 9 нафари ЖЧ-2018 йўлланмаси Тошкентдаги ўйиндан кейин ижобий тарафга ҳал бўлишига ишонч билдирмоқда.
Бу терма жамоаларнинг Тошкентда ўтган охирги икки учрашувида дуранг натижа қайд этилган, эндиликда икки жамоа учун ҳам ғалаба жуда муҳим.
Корейслар томонидан «Суонси Сити» футболчиси Ки Су Ёнгнинг майдонга тушиши ҳалигача ўз ечимини топмади. У июнь ойида тиззасидан жароҳат олиб, Эронга қарши ўтказилган меҳмондаги ўйинни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлган.
Ўзбекистон терма жамоаси эса ўз уйида фақат Эронга мағлуб бўлди, қолган уч ўйинда ғалаба Тошкентда қолганди. Эртага, 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда, 2016 йил Корея дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган Марат Бикмаев майдонга туша олмайди. Унинг сариқ карточкалар ортиб кетгани бунга йўл қўймайди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024