Жаҳон | 00:28 / 08.09.2017
8390
2 дақиқада ўқилади

Трамп давлат қарзининг энг юқори чегарасидан воз кечишни таклиф қилди

Фото: AFP 2017 / Jim Watson

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ давлат қарзининг энг юқори чегарасидан воз кечишни таклиф қилди.

“Анча йилдан бери қарзнинг юқори чегарасидан воз кечиш кераклигини айтиб келаман ва бунга кўплаб сабаблар бор. Шунинг учун бу муҳокама қилинади. Биз буни конгресс етакчилари билан учрашувда муҳокама қилдик. Бу қарз вазиятни мураккаблаштиради, у аслида мажбурий эмас”, деб айтган Трамп журналистларга.

Аввалроқ Трамп давлат қарзининг юқори чегарасини навбатдаги марта ошириш ҳақида мухолифатчи демократлар билан келиишиши мумкинлиги маълум қилинганди. Бу эса бир қатор республикачиларнинг норозилигини келтириб чиқарган.

Айни вақтда АҚШ давлат қарзи 19,8 трлн доллардан кўпроқни ёки АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 105 фоиздан кўпроғини ташкил қилмоқда. Барак Обаманинг президентлиги даврида бу қарз миқдори деярли 2 баробарга кўпайган. Трамп АҚШ қарзини камайтириши кераклигини бир неча маротаба айтган, бироқ маъмуриятнинг бюджет доирасидаги ижтимоий мажбуриятлари ошаётгани сабабли унинг кўпайишига кўникишга мажбур. 

Мавзуга оид