АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсати «олов билан ўйнашиш» деб айтилди
Россия Федерациялар Кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг фикрича, Вашингтоннинг Москвага нисбатан ҳозирги сиёсати – бу «олов билан ўйнашиш».
«Ғарб давлатлари томонидан бизнинг мамлакатга нисбатан олиб борилаётган душманлик кайфиятидаги сиёсат кучаймоқда. Иқтисодий санкциялар, ахборот уруши, халқаро муносабатлардаги кескинлик, НАТОнинг ҳарбий фаоллиги – буларнинг баридан фойдаланилмоқда», - дея маълум қилди Матвиенко «Парламентская газета»га берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, ҳаттоки Кариб инқирози вақтида ҳам Вашингтон ҳозирги пайтда Россияга нисбатан дипломатик соҳада қўллаётган ҳаракатлардан ўзини тийган.
«Бу олов билан ўйнашиш. Гап энг катта ракета-ядро арсенали ва энг кучли қуролли кучларга эга давлатлар ўртасидаги ихтилоф ҳақида бормоқда», - дея таъкидлаб ўтди сиёсатчи.
Шунингдек, Матвиенконинг фикрича, халқаро ҳамжамият, жумладан Европа давлатларининг суст ҳаракатлари кишини ҳайратга солади.
Аввалроқ БМТ бош котиби Россия ва АҚШ муносабатларининг ёмонлашувидан бутун дунё азият чекиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:32
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024