Спорт | 13:00 / 16.09.2017
6070
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ президенти МХЛ клублари эгаларига баёнот билан чиқди

Фото: Getty Images

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Америка Миллий хоккей лигаси (МХЛ) клублари эгаларини ўйинчиларни 2018 йилда Жанубий Кореянинг Пхёнчханида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига қўйиб юборишга чақирди.

«МХЛ позициясини тушуниш мушкул. Барча шундай хулосага келиши мумкинки, улар Пекинда 2022 йилда ўтказиладиган Олимпиадада иштирок этишни муҳокама қилмоқда. Мен МХЛдаги баъзи клубларнинг раҳбарлари ўз ўйинчиларига 2018 йилги Олимпиадада қатнашишга имкон беришларини хоҳлайман», - дея Бахнинг сўзларини келтиради Inside The Games.

4 апрель куни МХЛ лига ўйинчиларининг 2018 йилги Олимпия ўйинларида қатнашишига тақиқ қўйилгани ҳақида расман маълум қилди.

8 сентябрь куни эса IIHF МХЛ хоккейчиларига Олимпиада-2018’да тегишли рухсатнома олмасдан қатнашишга имкон бермаслиги маълум бўлди.

Мавзуга оид