Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Хитой МБ хорижий инвесторларга кўпроқ эркинлик бермоқчи
Фото: Reuters
Хитой Марказий банки хорижий сармоядорларга мамлакатдаги молиявий хизматлар соҳасида кўпроқ эркинлик берувчи ислоҳотлар тўпламини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg қатор манбаларга асосан хабар берди.
«Хитой Халқ банки яқин орада ўз таклифларини муҳокама қилиш ҳамда мамлакат муассасаларидан бу борада тавсиялар олишни мўлжаллаган», - дея маълум қилди манба.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари молиявий сектор ҳамда хорижий фирмалар билан аввалги ҳамкорликдан олинган тажрибалар асосида дарсларни ташкил этиш жадвалини муҳокама этишни режалаштиришган.
Аниқлик киритилишича, янги ислоҳотлар хорижий муассасаларга Хитой молия секторида ўзларининг қўшма корхоналарини назорат қилишга рухсат бериши, шунингдек, Хитой банкларида хорижий мулкка қўйилган 25 фоизлик лимитни ошириши мумкин.
Аввалроқ Bloomberg Хитой биткоинларда савдони тақиқлаб қўймоқчи экани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.02.2026
Янги ерларни ўзлаштиришда “инвестор + лойиҳа” тамойили жорий этилади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026