Мактаб биноси ва ўқув хоналарининг кўриниши  ўқувчиларнинг таълим олишига катта таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шу даражадаки, Америка архитектура институти (AIA) бу борада махсус қўмитасига эга бўлди - у дунёнинг энг яхши ўқув муассасаларининг меъморчилигини ўрганиш ва фикр алмашиш мақсадида тузилган. Қўмита 2017 йилги Design Facility Design Award учун энг чиройли инновацион ўқув даргоҳларини танлади. CNN ушбу муассасалар суратлари ва уларга оид баъзи маълумотлар билан бўлишди. 

1. Турфа ранглар жилоси ва эгри-бугри йўналишлар - Сингапурдаги Наньян бошланғич мактабининг ўзига жалб қилувчи жиҳати ҳисобланади. Рангларнинг ўқув жараёнларига аҳамияти жуда катта, бу борада ҳатто қатор тадқиқотлар ҳам ўтказилган. 

Фото: John Gollings

2. Токиодаги Фьюжи болалар боғчаси. Бу ерда синф хоналарининг ўртасида ҳам дарахт ўсиб чиққан бўлиши мумкин. Очиқ кенгликлар жамоавий хатти-ҳаракатлар учун айни муддао. 

Фото: courtesy tezuka architects

3. Лос-Анжелесдаги 9-сонли ўрта мактабда ўқувчилар ҳар хил хоналарда таҳсил олишади. Шунга қараб, қандай ўқув муҳити ўқувчиларнинг яхшироқ билим олиши учун хизмат қилишини ўрганиш мумкин. 

Фото: courtesy coop himmelb(l)au

4. Испаниядаги Ролдан шаҳарчасида жойлашган давлат мактаби яшил "гилам" билан қопланган. Ҳар бир хона муайян йўналишда таълим олишга мўлжалланган. 

Фото: David Frutos

5. Шотландиянинг Глазгосидаги Hazelwood School мактабида кўзи ожиз ва кар-соқов ўқувчилар таълим олади. Бино ўқувчиларнинг ҳаракатланиши учун қулайликлар билан таъминланган.