Энг ишончли браузер аниқланди
Германиянинг X41 D-Sec компанияси мутахассислари турли усуллар билан бузиб киришга асосланган синовлар натижасида энг ишончли браузерни аниқлашга муваффақ бўлишди. Тест хулосаларига кўра, Google Chrome энг хавфсиз браузер дея тан олинди.
Маълумотларга кўра, янги синовларда Edge, Internet Explorer ва Chrome браузерлари иштирок этган. Ушбу браузерлар тадқиқоти билан X41 D-Sec компанияси мутахассислари шуғулланишди. Синовлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигига ихтисослашган. Натижада айнан Google Chrome ҳужумларга қаршилик кўрсата олувчи кўплаб салоҳиятли имкониятларга эга экани аниқланди.
Мазкур браузер алоҳида усуллар туфайли компьютерингизнинг файл тизимига киришни буткул ёпиб қўйишга қодир. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, баъзи кенгайтиришлардан фойдаланиб, Chrome'ни бузиб кириш мумкин.
Мавзуга оид
10:52 / 01.03.2019
Хакерлар фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни оммабоп браузер орқали ўғирлашди
13:56 / 24.12.2018
Google Chrome браузерида компьютер процессорини 100% ишлашга мажбур қиладиган нуқсон аниқланди
20:18 / 04.12.2018
Microsoft янги браузер ишлаб чиқмоқчи
23:59 / 29.09.2018