00:20 / 24.09.2017
4951

А серия. «Наполи» қийин ғалабага эришди, «Рома» ўз уйида уч очколи бўлди

Италия А сериясининг 6-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Рома» ва «Наполи» жамоалари навбатдаги ғалабаларини қўлга киритди.

«Рома» ўз уйида «Удинезе»ни мағлуб этди. Эден Джеко ва Стефан Аш-Шааравийнинг (дубл) голлари римликларга навбатдаги уч очкони қўлга киритди. «Наполи» эса лига дебютанти СПАЛ меҳмони бўлиб драматик тарзда кечган учрашувда ғалабани ўз томонига оғдира олди.

Ушбу ғалаба эвазига «Наполи» 6 учрашувда юз фоизлик натижа қайд этиб, 18 очко тўплаган ҳолда А серия турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Италия А серияси

6-тур

Рома – Удинезе 3:1 (3:0)

Голлар: Джеко (12), Аш-Шааравий (30, 45) – Ларсен (90).
Рома: Алиссон, Флоренци (Бруно Перес, 78), Манолас, Фасио, Коларов (Морено, 74), Стротман, де Росси, Наингголан, Перотти, Джеко (Дефрель, 71), Аш-Шааравий.
Удинезе: Биссарри, Ларсен, Анджелла, Нюйтинк, Самир, де Пауль (Байич, 70), Бехрами, Барак (Фофана, 52), Янкто, Лопес, Лазанья (Пеццелла, 46).
Огоҳлантириш: Лопес (42).

СПАЛ – Наполи 2:3 (1:1)

Голлар: Скьяттарелла (13), Вивиани (78) – Инсинье (14), Кальехон (71), Ғулом (83).
СПАЛ: Гомис, Саламон, Викари, Фелипе (Вяйсянен, 66), Скьяттарелла, Коста, Мора (Риццо, 81), Ладзари, Вивиани, Антенуччи, Боррьелло (Палоски, 86).
Наполи: Рейна, Максимович, Ғулом, Ҳюсай, Кулибали, Диавара, Зелиньски (Милик, 70), Инсинье, Гамшик (Аллан, 61), Кальехон, Мертенс (Рог, 76).
Огоҳлантиришлар: Инсинье (9), Саламон (39), Вивиани (53), Скьяттарелла (67).

Top