Спорт | 18:12 / 01.10.2017
4781
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» – «Лас-Пальмас» ўйини Каталониядаги нотинч вазият туфайли қолдирилди

Испания чемпионатининг 7-тури доирасида «Барселона» ва «Лас-Пальмас» клублари ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган учрашув номаълум муддатга қолдирилди.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, бундай қарорга Каталония мустақиллиги учун ўтказилаётган референдум вақтида Барселонада рўй берган тўқнашувлар туфайли юзага келган нотинч вазият сабаб бўлди.

Хабар қилинишича, кўк-анорранглилар жамоаси футболчилари «Камп Ноу»га келишган, аммо ўйин қолдирилганидан хабар топишган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид